...
МЕНЮ
ONLINE TV

Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими сифатида иш бошлади


11:21, 05.02.2016 Жамият
 5 979

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тавсиясига кўра Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

4 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Йиғилишда 2013 йилнинг апрель ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётган Аҳмаджон Усмонов лавозимидан озод этилди.

Шу бугунга қадар Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Содиқ Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тавсиясига кўра, Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Президент Ислом Каримов вилоятнинг мамлакатда тутган ўрни ва янги ҳоким ҳақида ўз фикрларини баён этар экан қуйидагиларни таъкидлади.
“Тошкент вилояти пойтахт вилоят сифатида доимо мамлакатимизнинг энг етакчи, салоҳияти улкан вилояти, таъбир жоиз бўлса, таянч тоғларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Ишончим комил, ҳаёт синовларида тобланган, меҳнаткаш, мард ва олийжаноб Тошкент воҳаси аҳли янги раҳбар атрофида жипслашиб, вилоят олдида турган катта вазифаларни ҳал этишда ҳар томонлама ўзини кўрсатади ва эзгу мақсадларига албатта етади.” - деди Президентимиз ўз нутқининг якунида.

Янги ҳоким ўз иш фаолияти давомида мамлакатимиз ривожи йўлида кўплаб хайрли ишларни амалга оширади ва халқ ишончини оқлайди, деб умид қиламиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ислом Каримов Тошкент вилояти Ҳоким Содиқ Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар