36 ёшли Қозоғистон миллий иқтисодиёти собиқ вазири Қовундиқ Бешимбаев 3 миллион АҚШ долларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
“Байтерек” АЖнинг бошқарувчи раиси Қувондиқ Бешимбаев бир миллиард тенге миқдоридаги маблағларни ўзлаштирган. У Қизилўрда шаҳридаги ойна ишлаб чиқарувчи завод қурилиши давомида “Шимкенткимёмонтаж” субфирмаси орқали маблағларни ўзлаштирган. Манбада келтирилган маблағдан 2 миллион АҚШ долларини Қувондиқ Бешимбаев туғишган укаси орқали олгани маълум бўлди.
Ундан аввал, собиқ вазир порахўрликда айбланиб, қўлга тушганди. 2016 йил 30 декабрда президент Нурсултон Назарбоев Қувондиқ Бешимбаевни лавозимидан озод этилгани маълум қилганди. Орадан 11 кун ўтиб, унинг қамоққа олиганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёзилди.