Теннис бўйича Америка Фед кубогининг ярим финал учрашувида гаваялик куйчи нацистлар даврида ижро этилган мадҳияни куйлади.
Дастлабки нақорати “Олмония, Олмония, сен барчадан устунсан” деб бошланувчи мадҳия германиялик ракетка устаси Андреа Петкович ва америкалик Алисон Риске ўртасидаги учрашув олдидан куйланди.
Гарчи мадҳия матни Гитлер Германияси даврига қадар ёзилган бўлса ҳам аҳоли уни Иккинчи Жаҳон уруши сабабчиларидан бирининг номи билан боғлайди. Шунинг учун ҳозирда мамлакатда 1841 йил ёзилган матннинг учинчи таҳриридаги сўзлар расмий мадҳияда куйланади.
Учрашув америкалик спортчининг ғалабаси билан якунланди. Петкович бундай кутилмаган зарба унга қаттиқ таъсир қилганини маълум қилди. Ташкилотчилар бунинг учун уз сўради.