...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мадҳиясини ким куйлайди?


19:47, 04.10.2017 Спорт
 3 887

Ушбу қўшиқни Youtube видеотармоғида 1 миллиондан ортиқроқ интернет фойдаланувчилари томоша қилишган.

Колумбиялик машҳур ҳонанда Малума 2018 йил Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мадҳиясини куйлайди. Бу ҳақда “Eurosport” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, колумбиялик қўшиқчи ҳалқаро футбол федерация (ФИФА) ташкилотининг бу борадага таклифига розилик берган ва мадҳияни тайёрлаш ишларини ҳозирдан бошлаб юборган. Жаҳон чемпионати расмий мадҳиясини куйлайдиган қўшиқчини айнан ФИФА расмийлари танлашади.
 
Мадҳия жорий йилнинг декабрь ойида тақдим этилиши режалаштирган бўлиб, 23 ёшли қўшиқчи расмий мусобақа мадҳиясини тайёрлашда 24 нафар мусиқачи ёрдамидан фойдаланади. Шунингдек, мадҳия ижросида Малумадан ташқари пуэрториколик қўшиқчи Бэд Банни ҳам иштирок этиши мумкин.
 
Маълумот учун, Малума “El Perdedor” қўшиғи орқали бутун дунёда машҳур бўлиб, ушбу қўшиқни Youtube видеотармоғида 1 миллиондан ортиқроқ интернет фойдаланувчилари томоша қилишган.
 
Шунингдек, Малума жаҳон чемпионати мадҳиясини ижро этган иккинчи колумбиялик қўшиқчига айланади. Бундан 7 йил аввал яна бир колумбиялик ҳонанда Шакира 2010 йил ЖАР мамлакатида ўтган мундиал мадҳияси (“Waka Waka”) ни куйлаганди.
 
ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро яқинда Малуманинг Амстердамдаги концертини томоша қилиш учун ташриф буюриб, аэропортга қайтаётган вақтида йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Тахминларга қараганда, футболчининг жароҳати тузалиб кетиши учун 6 ҳафта керак бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Малума Шакира ЖЧ-2018 мадҳия Серхио Агуэро Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!