...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди МИБ ходимларини дўппослаш ҳолати Сирдарёда содир бўлди


19:06, 04.10.2017 Жамият
 6 818

МИБ Гулистон тумани бўлими испектори Илҳом Мусаевга енгил тан жароҳати етказилди.

Фуқаролар томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда.
 
Аввалроқ, худди шундай ҳолат Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани “Новчандир” маҳалласида содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Инспектор Илҳом Турғунбоевич Мусаев бошчилигидаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари Сирдарё вилояти Гулистон туманининг Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Фазлиддин Юлдашевич Ҳайдаровнинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланишдаги қонунийликни ўрганиш мақсадида боради.
 
Уй эгаси ўзбошимчалик билан электр манбасига ноқонуний уланиб олганлиги маълум бўлади. Бюро ходимлари томонидан воқеа юзасидан баённома тузилиб, ноқонуний уланишни узаётган вақтда фуқаро Фазлиддин Ҳайдаров давлат ходимларига жиддий қаршилик кўрсатади ва турли хақоратли сўзлар ишлатиб, испектор Илҳом Мусаевга енгил тан жароҳати етказади.
 
Мазкур воқеа юзасидан Гулистон тумани прокуратураси томонидан фуқаро Фазлиддин Ҳайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:МИБ Жиноят Куч ишлатиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар