...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ террорчи ИШИДни нафақат исломга, балки бутун инсониятга қарши террористик ташкилот деб атади


14:20, 30.04.2016 Олам
 5 027

Гарри Сарфо 2015 йилнинг апрелида террористик ташкилотга аъзо бўлиб кирган эди. У бугун қилмишларидан афсусдалигини айтган.

ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ташкилот қароргоҳларига бераётган авиазарбалари террорчиларнинг Ғарб давлатларида терект амалга оширишга ундамоқда,  дейди террористик ташкилотнинг собиқ жангариси Гарри Сарфо. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.
 
Гарри Сарфо Буюк Британияда ўсиб улғайган.  У ИШИД террористик ташкилотига қўшилиб,  бу ерда қатл этиш жараёнини ўзида акс эттирган видеоларнинг тарғиботи билан шуғулланган.  Унинг айтишича,  ҳақиқий ваҳшийлик эди.
 
“АҚШ бошчилигида амалга оширилаётган авиаҳужумлар террористик ташкилотга эркаклар ва болаларнинг янада кўпроқ келиб қўшилишига сабаб бўлади,  чунки улар портлашлар оқибатида ўз олилаларини йўқотганлар”, дейди Сарфо.
 
Сарфо Германияда туғилган ва ўсмирлик даврида Лондонга кўчиб ўтган. У 2015 йилнинг апрель ойида террористик ташкилот сафига қўшилган.
ИШИДнинг собиқ аъзоси ташкилот таркибига қўшилгач, Европага келади ва ҳибсга олинади.  Германиялик прокурорларнинг айтишича,  Сарфо ўзини ташкилотнинг махсус бўлинмасида жанг қилганини айтган.
 
“Мен одамларнинг тошбўрон этилгани,  танаси бошидан жудо этилиши,  отилиши,  қўлларининг кесилиши ва бошқа даҳшатли нарсаларга гувоҳ бўлдим. Жангарилар орасида 13 ёшли болалар ҳам бор эди. Улар қатл этиш жараёнларида ҳам қиштирок этардилар”, дейди у.
 
Сарфонинг таъкидлашича, олти одамнинг бошидан отиб ўлдирилиши ва бир одамнинг қўли кесиб ташлагани ва ўша одам иккинчи қўли билан кесилгани қўлини ушлашга мажбур этилгани унга жуда ёмон таъсир этган.
 
“ИШИД нафақат исломга, балки бутун инсониятга қарши террористик ташкилотдир. Бу ерда қондош ака-укалар бир-бирларини жосусликда айблаб, ўлдирадилар. Дўст дўстини ўлдиради”, дея таъкидлади Сарфо.
 
Хабарда ёзилишича, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ИШИД назорати остидаги ҳудудларга берадиган зарбаси натижасида тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлган.  ИШИД ғазабга минган ва яқинларини йўқотган тинч аҳолини ўзи учун қурол сифатида ишлатмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ИШИД АҚШ Гарри Сарфо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!