Собиқ Бош вазир билан тушлик қилиш имконияти аукционга қўйилди.
Гап шундаки, Италияда 2016 йил августда юз берган даҳшатли ер силкинишидан кўпчилик маҳаллий аҳоли вакиллари азият чеккан эди. Табиий офат 23,5 миллиард евро талафот етказди, деб баҳоланган. Шунинг учун, Италия Қизил хоч жамияти “Charity Stars” фонди билан биргаликда собиқ “Бош вазир ила тушлик қилиш” хайрия аукционини уюштирмоқда. Бу орқали улар тўпланган пулларни жабрдийдаларга етказишни мақсад қилиб қўйган.
Маълумот учун, 2016 йил дунёнинг энг бой кишиларидан бири Уоррен Баффет билан тушлик қилиш имкониятини исми ошкор этилмаган харидор 3 миллион 456.789 АҚШ долларига аукцион савдосида сотилган эди.