2017 йил 28 июль куни Покистон олий суди томонидан Бош вазир лавозимидан четлатилган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.
Собиқ Бош вазир Навоз Шариф қайтадан ўзининг Покистон мусулмон бирлиги — Навоз (PML-N) сиёсий партиясига раҳбар бўлган.
Исломободда бўлиб ўтган Покистон мусулмон бирлиги — Навоз (PML-N) партия қурилтойида Навоз Шариф партия раҳбарлигига ягона номзод сифатида қатнашди.
Покистон парламенти чиқарган янги қонунга кўра Навоз Шариф партия раҳбари бўлишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Навоз Шариф 2017 йил 28 июль куни Покистон олий суди томонидан бир қанча айбловлар сабаб Бош вазир лавозимидан четлатилган ва сентябрь ойида Покистон суди унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Навоз Шариф 1949 йилда Покистонинг Лаҳор шаҳрида туғилган. Унинг Бош вазирлиги даврида Покистон ҳукумати “Чагаи–1” ядро қуролига эга бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, у 3 марта Покистон Ислом Республикасининг Бош вазири (1990–1993, 1997–1999, 2013–2017 йиллар давомида) бўлган.