...
МЕНЮ
ONLINE TV

Смартфонлар ёрдамида дунёдаги энг дангаса ва фаол аҳоли аниқланди


12:02, 17.07.2017 Бу қизиқ
 3 001

Ҳар куни энг кўп қадам ташлайдиган аҳоли Гонконг ва Хитой аҳлига тегишли.

Стэнфорд университети олимлари жаҳондаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг ҳаракатларни аниқлаш учун смартфонга мурожаат қилишди. Тадқиқотда 111 мамлакатдан 717 минг аёл ва эркак иштирок этди.  Уларнинг хатти-ҳаракатлари 95 кун давомида ўрганилган.
 
Олимлар замонавий смартфонлардаги мавжуд акселерометрлар ёрдамида инсонлардаги қадамлар сонини аниқлаш имконига эга бўлдилар. Аниқланишича, тадқиқотда иштирок этаётган инсонларнинг ўртача қадами 4961 тани ташкил этган.
 
Ҳар куни энг кўп қадам ташлайдиган аҳоли Гонконг (6880) ва Хитой (6189), энг кам қадам ташлайдиганлари эса Малайзия (3963), Саудия Арабистони (3807) ва Индонезия (3513) бўлиб чиқди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:смартфон Хитой Малайзия Саудия Арабистон Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!