Трамп, шунингдек, анча вақтдан буён Тиллерсон билан унинг ишдан бўшатилишини муҳокамага қўйиб келганлигини билдирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг истеъфосини ўзаро якдил бўлмаган фикрлардаги тафовут билан изоҳлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Трамп, шунингдек, анча вақтдан буён Тиллерсон билан унинг ишдан бўшатилишини муҳокамага қўйиб келганлигини маълум қилган.
Буни Трамп қуйидагича изоҳлайди:
“Биз у билан бу ҳақда узоқ вақт гаплашганмиз, бизнинг муносабатларимиз яхши, лекин фикрларимизда тафовут бор эди”, деган Трамп.
Тиллерсон билан фикрлари борасида у Эрон билан келишувни мисол тариқасида келтириб ўтган ва шундай деган:
“Мен уни яхшигина муаммо деб ҳисоблайман, у эса нормал дейди,… биз бир хил қарорни илгари сурмаганмиз, Майк Помпео билан эса бир хил фикрлаймиз”.
Тиллерсон ҳақида тўхталар экан, Трамп уни яхши одамлигини айтиб, “хизматини жуда қадрлашини” билдириб ўтган.
“Мен унинг салоҳиятини ҳурмат қиламан, биз яхши муносабатдамиз, лекин сиз буни кимё деб аташингиз мумкин, шунчаки баъзида одамлар яхши келишишади, аммо ишда эмас. Майк Помпео билан биринчи дақиқадаёқ келишганман”, деган Трамп.