Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан янги лойиҳага қўл урилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолияти қайта йўлга қўйилди.
Марказ томонидан Республика аҳолисининг маънавий ҳаётини ўрганиш, ушбу йўналишдаги ишларнинг кўлами ва қамров даражасини аниқлаш, аҳоли гуруҳларини “таргетлаш” мақсадида “Ҳудудларнинг маънавий муҳит харитаси” ишлаб чиқилиши бошланди.
Ушбу харитани тузиш ишлари Хоразм вилоятидан бошланиб, Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилади.
Бунда аҳолининг диний-маърифий ҳамда маънавий масалалардаги муаммолари, ҳудуднинг камчиликлари марказ ва ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорликда ташкил этилган гуруҳ томонидан ўрганилиши йўлга қўйилган.
Марказ ходимлари хонадонлар кесимида сўровномалар асосида аҳоли фикрини ўрганмоқда.
Янги хаританинг қанчалик мақсадли ва асосли эканини, у тузиб бўлингач биламиз. Натижаларга умид билдиришда давом этамиз.