...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиёсий ва маъмурий хариталар ҳақида билардик... “Маънавий харита”си нима энди?


16:44, 13.11.2017 Жамият
 7 245

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан янги лойиҳага қўл урилди.

Бир қарашда сиёсий, маъмурий ёки геологик хариталар деган тушунчаларга ўрганган қулоқларимиз, навбатдаги янгилик — “маънавий харита”га ҳам ўрганиши зарур бўлади. Сабаби, ушбу харитани тузиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолияти қайта йўлга қўйилди.
 
Марказ томонидан Республика аҳолисининг маънавий ҳаётини ўрганиш, ушбу йўналишдаги ишларнинг кўлами ва қамров даражасини аниқлаш, аҳоли гуруҳларини “таргетлаш” мақсадида “Ҳудудларнинг маънавий муҳит харитаси” ишлаб чиқилиши бошланди.
 
Ушбу харитани тузиш ишлари Хоразм вилоятидан бошланиб, Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилади.
 
Бунда аҳолининг диний-маърифий ҳамда маънавий масалалардаги муаммолари, ҳудуднинг камчиликлари марказ ва ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорликда ташкил этилган гуруҳ томонидан ўрганилиши йўлга қўйилган.
 
Марказ ходимлари хонадонлар кесимида сўровномалар асосида аҳоли фикрини ўрганмоқда.
 
Янги хаританинг қанчалик мақсадли ва асосли эканини, у тузиб бўлингач биламиз. Натижаларга умид билдиришда давом этамиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Республика Маънавият ва маърифат маркази Маънавий харита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар