Хитой 4 йилдан буён Ўзбекистондаги энг йирик инвестор ҳисобланади.
Ўзбекистон-Хитой экологик дўстлик боғи икки мамлакат ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг 25 йиллиги муносабати билан барпо этилди.
Боғнинг архитектураси шарқона услубда яратилган. Бу жой яшил ўсимликлар ва дарахтлар билан қопланган. Болалар учун ҳам махсус майдон ташкил этилган. Шунингдек, боғ ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун майдон ҳам бор.
Мазкур боғ Сирдарё вилояти ҳокимияти, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаг элчихонаси ва “Peng sheng” индустриал боғи ҳамкорлигида барпо этилди.
Боғнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, ташкилотчилар “Peng sheng” индустриал боғи бўйлаб медиа-экскурсия ташкил этилди.