...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда бирданига 6 та ҳоким ўзгарди


19:20, 25.10.2016 Жамият
 11 664

Сирдарё вилоятининг 4 та тумани ва 2 та шаҳри ҳокимлари ўзгарди.

22 октябрь куни Сирдарё вилоятида Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.
 
Сессияларда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра туман ва шаҳар раҳбарлари қуйидагича ўзгартирилди.

Вилояти ҳокими Ойбек Ашурматовнинг тавсиясига кўра, ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев Гулистон шаҳрига;

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти электростанциялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳомжон Маҳмуджонович Бегалиев Ширин шаҳрига;

Жиззах вилояти Зомин тумани “Автосаноат-агро-Жиззах” масъулияти чекланган жамияти раиси Ҳамрабой Раҳимович Раззоқов Оқолтин туманига;

Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев Сайхунобод туманига;

Сирдарё вилояти прокуратураси қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Шукурулло Хўжамқулович Турсунов Сардоба туманига;

“Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Собиржон Назаров Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинландилар

Сессияларда вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маъруза қилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Абитович Назармуҳаммедов қатнашиб, сўзга чиқди.
 

Теглар:Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жумонг
17:44 12.09.2017

Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев Сайхунобод туманига мана шу хоким энди отаси қатори мактаб директорларини калтаклаб турибди. Куйиб кул бўлсин,болаларидан қайтсин илоҳим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар