...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сингапурга илк бор аёл президент бўлиб сайланиши мумкин


18:42, 12.09.2017 Олам
 2 131

63 ёшли собиқ парламент раиси Ҳалима бин Якуб Сингапур президентлигига ягона номзод бўлиб турибди.

Ҳалима бин Якуб Сингапурнинг саккизиничи ва биринчи аёл президенти бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Straitstimes.com” хабар берди.
 
Чунки унга президентлик сайловларида сиёсий рақобатчи ҳали топилмаган. Агар мазкур вазият эртагача, 13 сентябргача ўзгармай қолса, шу куннинг ўзида янги президент номи маълум бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
 
63 ёшли собиқ парламент раиси Ҳалима бин Якуб Сингапур президентлигига ягона номзод бўлиб турибди.
 
Шуниси эътиборлики, Ҳалима бин Якуб Сингапурнинг 47 йиллик тарихи давомидаги Юсуф бин Исҳоқдан (1965–1970 йиллар Сингапур президенти) кейин илк малай миллатига мансуб давлат раҳбари бўлиши ҳам мумкин.
 
Маълумот учун, Сингапур — парламент республикаси бошқарувидаги давлат бўлиб, мамлакатда Бош вазир ваколатлари президент ваколатларидан кўпроқ ҳисобланади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Сингапур Ҳалима бин Якуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!