...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК раҳбари ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновни янги лавозим билан табриклади


18:34, 12.09.2017 Спорт
 2 255

“Ишонаманки, сиз мамлакатингизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўша оласиз”, дейилади ОФК президенти мактубида.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик мактубини йўллади.
 
“Ҳурматли президент!

Ўзбекистон футбол федерациясининг бугун бўлиб ўтган конференциясида бир овоздан президент этиб сайланганингиз билан табриклайман.
 
Сизнинг президент этиб сайланганингиз Ўзбекистон футбол оиласининг сизга бўлган садоқати ва ишончи намунасидир.
 
Ишонаманки, сиз мамлакатингизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўша оласиз.
 
Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун мен ва ОФК сизни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз.
 
Сиз билан яқин келажакда кўришамиз деган умиддаман”,  дейилади ОФК президенти мактубида.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун 12 сентябрь куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФФ президенти лавозимига ёзма равишда тақдим этилган Аҳмаджонов Умид Махаматжонович номзоди барча делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё Футбол Конфедерацияси Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!