...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сигарет чеккани учун “Навбаҳор” ходими жаримага тортилди


19:49, 04.08.2018 Спорт
 4 329

Соғлом турмуш тарзи тарғиб этиладиган спорт тадбирлари вақтида стадион техник ҳудудида тамаки истеъмол қилиш ножоиздир.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси “Навбаҳор” ҳодими стадион техник ҳудудида тамаки истеъмол қилгани учун жаримага тортди.
 
Маълум қилинишича, Суперлиганинг 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашуви танаффуси вақтида “Навбаҳор” футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов техник ҳудудда тамаки истеъмол қилгани ўйин комиссари томонидан қайд этилган.
 
Мусобақалар Регламентининг 3-қисм 3.9 банди ҳамда интизомий ва жарималар кодексининг 2-қисм 5.37 бандини қўпол равишда бузгани учун “Навбаҳор” футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов расмий учрашув пайти “Истиқлол” стадиони техник ҳудудида тамаки махсулоти истеъмол қилгани сабабли 1 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзПФЛ “Нефтчи” футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақовни 2 миллион жаримага тортганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Илҳом Иминов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!