Унда Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Алмазбек Атамбоев, Имомали Раҳмон қатнашди.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитини очиб берди. Бу ҳақда “Казинформ” ХАА хабар берди.
Мустақиллик саройида ШҲТ аъзо давлатларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Алмазбек Атамбоев, Имомали Раҳмон қатнашди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан кейин тор доирадаги учрашувлар бошланди. Нурсултон Назарбоев ШҲТ саммитида Ўзбекистон Президенти бўлганидан бери илк марта иштирок этаётган Шавкат Мирзиёевни барча иштирокчилар номидан алоҳида табриклади.
Қозоғистон раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасбига қўшничилик фаолиятини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.