...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцарияда тезюрар поезд автобус билан тўқнашиб кетди


14:11, 21.05.2016 Олам
 2 816

Ҳозирча вафот этганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Катта тезликда кетаётган тезюрар йўловчи поезди сайёҳлар ташувчи автобус билан тўқнашиб кетди, деб ёзади “Tvzvezda.ru” нашри. 
 
Берн шаҳридан 49 километр узоқликда содир бўлган ЙТҲ автобус темир йўл устидан ўтиб, вокзал томон йўналаётган вақтда юз берган.
 
Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 17 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Тезюрар поезд Швейцария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!