Полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўради.
Маълум бўлишича, эркак шаҳар кўчасида дуч келган инсонга ҳужум уюштириб, ҳодиса жойидан яширинишга улгурган.
“Биз қочишга уринган жиноятчини излаш ишларини бошладик. Шаҳар ҳозирда полиция ходимлари томонидан ўраб олинган”, дейди Шаффхаузен шаҳри вакилларидан бири.
Полиция ҳозирча ҳужум ҳақиқатан ҳам моторли арра ёрдамида уюштирилганини тасдиқламади. Шунингдек, полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўраган.