Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисоб яна биттага ошиши мумкин эди.
Учрашув тақдирини 66-дақиқада Эмил Форсбергнинг ягона голи ҳал этди ва швецияликлар чорак финалга йўлланма олдилар.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисоб яна биттага ошиши мумкин эди, аммо ҳакам видеотакрор хизматидан фойдаланиб пенальти белгиламасликка қарор қилди.
Шу тариқа, Швеция терма жамоаси мундиалдаги иштирокини давом эттириб, чорак финалда Колумбия – Англия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайдиган бўлди.
ЖЧ-2018. 1/8 финал.
Швеция – Швейцария 1:0.
Гол: Форсберг (66).
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг (Крафт, 82), Гранквист, Классон, Свенссон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 82), Берг, Тойвонен.
Швейцария – Зоммер, Журу, Родригес, Ланг, Аканжи, Беҳрами, Жака, Жемайли (Сеферович, 73), Шакири, Цубер (Эмболо, 73), Дрмич.
Огоҳлантиришлар: Люстиг (31), Беҳрами (61), Жака (68).