Бу суҳбат Стефан Лёвен ва Дональд Трамп ўртасидаги илк мулоқот бўлиб, икки мамлакат алоқаларини янада мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Бош вазирДональд Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклаган ва Швеция ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаган.
Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари янги иш ўринлари яратиш сиёсати, ўзаро савдо алоқалари, ҳавфсизлик ва экология борасидаги келишувлар эканлигини эслатиб ўтган Бош вазир бундай муносабатлар янада кенгайишидан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Дональд Трамп ҳам ўз навбатида, Швецияга нисбатан ижобий фикрларини билдириб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги мавжуд барча имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Трамп Стефан Лёвенни шахсан АҚШга таклиф қилди, дейилади хабарда.