Бино қолдиқлари орасидан одамларни қидиришга 6 та қидирув-қутқарув гуруҳининг 373 нафар аъзоси сафарбар этилган. Шунингдек, 7 та кўтарувчи кран ва 9 та махсус хизмат итларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, воқеа содир бўлган вақтда қурилиш майдонида 70 нафар одам бўлган. Уларнинг 67 нафари бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган бўлса, 2 киши жароҳат олган. Бир киши бедарак йўқолган.
Воқеа Фэнчен округида содир бўлган. Аввалроқ, қурилаётган электростанция қулаши оқибатида 40 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар берилган эди.
Маълумотларга қараганда, қулаган бино қолдиқлари орасидан одамларни қидиришга 6 та қидирув-қутқарув гуруҳининг 373 нафар аъзоси сафарбар этилган. Шунингдек, 7 та кўтарувчи кран ва 9 та махсус хизмат итларидан ҳам фойдаланилмоқда.