...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шуҳрат Қодиров яна “Ўзбектелеком” раиси бўлди


17:13, 08.08.2018 Жамият
 4 034

Бунгача раис лавозимида ишлаган Фарҳод Розиев ҳам компанияда фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бугун, 8 август куни “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси раҳбариятида қатор лавозимга тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Компания раҳбари этиб аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Қодиров тайинланди.  2018 йилнинг февраль ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Розиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилган.
 
Бундан ташқари,  Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбектелеком тайинлов Шуҳрат Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар