Туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган.
Таъкидланишича, ҳозирда икки фуқаро Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасида қутуриш касаллигига қарши даволонмоқда.
Бошқа бир маълумотга кўра, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманай туманидаги Қарабайли ОФЙда қутурган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан шифохонага ётқизилган. Текшириш натижасида шоқол қутурганлиги аниқланган. Бу ҳақда Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.
Таъкидланишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган.