Актёр қайнотасининг вафот этиши муносабати билан кун тартибидаги барча режаларни бир неча кунга бекор қилди.
Гаури жуда қаттиқ изтиробда. Шоҳруҳ Хон ҳам қайнотасини ўз отасидек яхши кўрган ва унинг ўлими актёр учун ҳам катта йўқотишдир. У айни кунларда қизғин ижод палласида, бундан ташқари мухлислар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари ҳам белгиланганди. Шунга қарамай, у рафиқасининг оғир кунида ёнида бўлиш учун режаларини бир неча кунга қолдирмоқда.
Датта Рамеш Чандра Чиббернинг дафн маросими бугун соат 10:00 да крематорийда ўтказилди.