Шотландия Биринчи вазири давлат мустақиллиги борасида ўтказиладиган референдумнинг тахминий санасини маълум қилди.
Вазир ўз сўзида Шотландияда референдум Бирлашган Қиролликнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёни якунига қадар, аниқроғи 2018 йилнинг кузидан 2019 йил баҳоригача ташкил қилиниши лозимлигини таъкидлади.
“Reuters”нинг қайд этишича, Шотландия етакчиси референдумда ижобий натижага эришиб, Эдинбургнинг Европа Иттифоқида расмий ўрнига эга бўлишига ишонмоқда.
Аввалроқ, Никола Стерджен Британия раҳбарияти Шотландияни ЭвроИттифоқ таркибидан чиқишга мажбурлай олмаслигини маълум қилган эди.