...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туск прокуратурага боришдан бош тортмоқда


10:33, 14.03.2017 Олам
 1 903

Еврокенгаш раислигига қайта сайланган Дональд Туск Польша Прокуратурасида сўроқ беришга бора олмайди.

Еврокенгаш раиси вакилининг сўзларига кўра, 15 март куни Туск Польшага бора олмайди. Боиси, унинг иш режаси бунга имкон бермайди. Прокуратурага гувоҳ сифатида чақирилган ушбу санада Туск Страссбургда бўлиб ўтадиган Европарламент сессиясида иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Польша прокуратураси давлат контрразведка хизматининг собиқ ходимлари иши бўйича Еврокенгашнинг амалдаги раиси ҳамда мамлакат собиқ Бош вазири Дональд Тускни сўроқ қилиш учун чақирган эди.
Алишер Равшанов

Теглар:Дональд Туск Польша сўроқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!