Халқлар дўстлиги деб ном олган ушбу монумент илгари шу номли майдонга ўрнатилган эди.
Халқлар дўстлиги деб ном олган ушбу монумент илгари шу номли майдонга ўрнатилган эди, 2008 йилда у Тошкентнинг чекка қисмига кўчирилганди. Энди эса ҳайкални яна шаҳарнинг марказий қисмига келтириш режалаштирилмоқда.
Республика халқаро маданият марказининг маълум қилишича, Шомаҳмудовлар оиласига аталган ёдгорликни кўчириш масаласи йил бошидан буён кўриб чиқилмоқда. Уни айнан қаерга жойлаштириш ҳақида бир нечта таклифлар билдирилган.
Маълумот учун, Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов.