...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари яна бир марта учрашадиган бўлди


12:49, 13.08.2018 Олам
 1 757

Бу сафар учрашув Пханмунжом чегара ҳудудида бўлмайди.

Шимолий ва Жанубий Корея президентлари Ким Чен Ин ва Мун Чже Инлар сентябрь ойида учрашади. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.
 
Таъкидланишича, Пханмунжом демилитаризацияланган ҳудудида бўлиб ўтган музокараларда учрашув ҳақида келишувга эришилган. КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жарубий Корея президенти Мун Чжэ Ин саммитининг аниқ санаси ҳозирча маълум  эмас.
 
“Биз сентябрь ойида Пхеньянда корейс саммитини ўтказишга келишиб олдик”, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг биринчи учрашувида қабул қилинган декларацияда белгиланган келишувларнинг амалга ошиши ҳам ўрганиб чиқилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 апрель куни икки Корейс давлати раҳбарлари биринчи марта учрашган. Томонлар қўшма декларация тузиб, Корея яриморолини ядровий қуроллардан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ҳаракат қилишга келишиб олгандилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР-Жанубий Корея Пханмунжом Ким Чен Ин Мун Чже Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!