Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили Хан Тае Сонг АҚШ ҳукуматига “катта совға” тайёрланаётганини айтди.
КХДРнинг БМТдаги вакили ўз нутқида Шимолий Корея томонидан миллий ҳимояланиш мақсадида амалга оширилган водород бомбаси синови — АҚШдан бошқа ҳеч бир мамлакатга хавф солмаслиги лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, агарда АҚШ томони Шимолий Кореяга қарши уруш эълон қилса, КХДРда бундан ҳам “каттароқ совға” тайёрлаб қўйилганини айтиб ўтди.
Аввал хабар берилганидек, Шимолий Корея томонидан Корея ярим оролида водород бомбасининг синови минтақадаги вазиятни беқарорлаштирди. Бу воқеага АҚШ президенти Дональд Трамп кескин муносабат билдирган эди.