Ўзбекистонда ўртача умр кўриш 73,5 ёшга етди.
Аҳоли сонига нисбатан олинганда Ўзбекистон 100 ёшдан ошган фуқаролар бўйича дунёда 3-ўринда туради. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистонда 12 та Саховат ва Мурувват уйи моддий-техник базаси, 14 минг 600 ёлғиз кекса, пенсионер, ногироннинг турар-жой шароитлари яхшиланди.
5 минг 400 нафар нуроний реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди.
6 минг 400 нафар ногирон ва пенсионер санаторияларда соғлиғини тиклади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш 1990 йилда 67 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 73,5 ёшга етди.
Ўзбекистонда 2015 йилги маълумотларга кўра, 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингни ташкил этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган кексалар яшайди.

Зоҳиршоҳ Жўраев