...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея АҚШ ва Япония ҳудудига зарба беришга тайёр


15:22, 29.10.2016 Олам
 5 853

Бу билан Шимолий Корея яшаш ҳуқуқи ва суверенитетини ҳимоя қилишни режалаштирган.

Шимолий Корея АҚШ ва унинг ҳамкорларига огоҳлантирувчи зарба бериши мумкинлиги билан таҳдид қилмоқда. КХДР расмийлари Япониянинг санкция қўллаши Шимолий Корея томонидан қарши жавоб олишига сабаб бўлади, дея огоҳлантирди. Бу ҳақда “Ren.tv” сайтида хабар берилган.
 
Хабарда айтилишича, Шимолий Корея бу билан яшаш ҳуқуқи ва давлат суверенитетини ҳимоя қилишни режалаштирган. КХДРга қарши ташвиқот олиб борган ҳолда АҚШ ва Японияга огоҳлантирувчи зарба берилиши таъкидланган.
 
Аввалроқ, Япония Бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Кореядаги ядро қуроли синовлари туфайли КХДРга нисбатан қўлланиладиган санкция лойиҳалари тайёрланаётгани ҳақида айтган эди.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:КХДР АҚШ Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!