...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифохонадаги тижорат: Маййитни олиш қанча туради?


15:25, 05.01.2017 Жамият
 5 926

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова ҳам “Оқ либосдаги доғлар” номли мақоласида шу ҳақида ёзди.

Баъзан кўча-кўйда, автобусда одамларнинг шифокорлардан нолигани қулоғимизга чалинади. Кимдир қайсидир таниши туғруқхонага бориб, жой тополмаганини айтса, яна кимдир докторларнинг қўпол муносабатидан арз қилади. Албатта, ўз касбининг фидойиси бўлган, қалби ҳам эгнидаги оқ либоси каби тоза шифокорлар ҳам талайгина. Бироқ шифокор номига доғ тушираётган айрим кимсалар, бошқаларнинг ҳам шаънини булғамоқда.
 
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова ҳам “Оқ либосдаги доғлар” номли мақоласида шу ҳақида сўз юритиб, шифохонада вафот этган кишининг майитини сарсон қилиниши, вафот этгани ҳақидаги маълумотномани олиш “қистир-қистир” билан якун топиши ҳақида ёзади.
 
“Оқ либос поклик, ҳалоллик рамзи. Аммо шифокорликнинг оқ либосини кийиб қора ишлар (фидойи шифокорлардан минг бор узр сўрайман) қилаётганлар ҳам оз эмас. Баъзи шифокорлар пул илинжида,  баъзилари обрў, баъзилари амал курсига ишқибоз бўлиб, ким эканлигини, нима иш қилиши лозимлигини унутиб қўяди – оқ либосига доғлар сочади.
 
Бир қариндошимиз шифохонада оламдан ўтди. Таъзия бошланиб кетди. Дафн маросимига тайёрланила бошланди: қабр қазилди, ювуқчи, маросим машинаси чақиртирилди,  узоқ-яқиндан қариндошлар, маҳалла-кўй жам бўлди. Ҳамма ғайғуда. Висир-висир бошланди...
 
— Ким билсин, пешинга дейишяпти. . .
— Вой, айланай. Маййит ҳали йўқ-ку!
— Нима?! Ҳамма нарса тахт – маййит йўқ?! Гап-сўз кўпайди. Пешинга яқинлашиб қолди, майит эса йўқ. Қўнғироқ қилдик. Рухсатнома берадиган доктор йўқ экан. Бунинг устига маййит ёрилмаса, жавоб ҳам берилмасмиш. Яна аллақандай ҳужжатлар зарур экан. Хуллас, жаноза асрга қоладиганга ўхшади. Маййитнинг яқинлари жигарининг ўлганига куйсинми, жасадини олиш учун югурсинми?! Тоқати тоқ бўлган  опа шарт туриб, шифохонада югур-югур қилаётган жиянларига сим қоқди:
 
— Муддаосини очиқ айтсин! Ёрадиган ҳоли йўқ-ку укагинамнинг. Касал бўлиб, озиб-тўзиб ҳаётдан кўз юмган бўлса!
— Аммажон,  “қистир” дейишяпти...
— Қанча?!
— ...кўкида. Шунда ёришмасакан, тезда қўйиб юборар экан...
— Узат, узат ноинсофларга! Ўлик устидан пул ейишади-я! Адангнинг совуқ жасади мустар бўлиб қолмасин...
 
Бироздан сўнг маййит келтирилди.  Сўнгги манзилга кузатилди”, деб ёзади муаллиф.
 
Бу – ўзимиз кўриб, кунда-шунда эшитиб юрган, баъзан очиқдан-очиқ гувоҳига айланган воқеалар. Шу ўринда бир савол туғилади: ана шундай қабиҳ ишларга қўл ураётганлар, нафси илинжида ўлик устидан ҳам тижорат қилишни мақсад қилганларнинг виждони борми? Сўнгги хулоса ўзингиздан.
 

Теглар:Маййит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар