
Актёр ва тақлид устаси бўлган Шерзод Сайдиалиев бугун “Қайсар ошиқлар” номли картинасини томошабинлар эътиборига ҳавола этади.
Фильмда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Элёр Носиров, Лола Элтоева, актёрлар Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Асал Шодиева, Шерзод Сайдиалиев, Жаҳонгир Тўлқинов ижро этишган.
Аслида фильмнинг ишчи номи “Учрашгунча” деб номланган эди.
Шерзод Сайдиалиев илк бор ўзини режиссёр сифатида синаб кўрмоқда. Ўз фильмида ҳам роль ўйнаш, ҳам режиссёрлик қилиш осон иш эмас, албатта. Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек, янги фильм ҳам камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги аниқ. Аммо мазкур картина ўзбек кино санъатида керагидан ортиб кетган “хонтахта” фильмлар қаторидан жой олмайди, деб умид қиламиз.