...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраевни “ўлди”га чиқаришди


09:36, 01.02.2017 Шоу-бизнес
 14 243

Биз ушбу мудҳиш хабарнинг ёлғон эканига умид қилиб, Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси билан боғландик.

Сўнгги икки кун ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани борасидаги хабарлар тарқалмоқда.
 
Хусусан, Telegram месенжерида хонанданинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг номаълум шахс билан ёзишмаси акс этган сурат пайдо бўлди. Унда Шохжаҳон Жўраев номига очилган саҳифа томонидан Шерали Жўраевнинг вафот этгани, аммо бу ҳақда ҳали халққа ошкор қилинмагани ёзилади.
 
Биз ушбу шум хабарнинг ёлғон эканига умид қилиб, Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси билан боғландик.
 
“Бу миш-миш. Ҳофиз саломатлар. Ҳалқимиздан турли ёлғонларга ишонмасликларини сўраган бўлардик”,  дейди Шерали Жўраевнинг маъмури.
 


Суратга эътибор билан қаралса, саҳифага Шоҳжаҳон Жўраев исми ёзилгани билан бу саҳифа сохталигини билиш қийин эмас.
 
Маълумот учун, сўнгги 1 йил ичида машҳур инсонларнинг ўлими ҳақида бир неча бор ёлғон маълумотлар пайдо бўлди. Сўнгги бор, таниқли сўз устаси Мирзабек Ҳолмедовнинг юрак ҳуружи туфайли вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
 
Ундан аввал, Клара Жалилова, Мурод Ражабов, Абдураим Абдуваҳобовнинг ҳам вафот этганлари ҳақида ёлғон хабар тарқатилганди.
Умида Якубова

Теглар:Шерали Жўраев Шохжаҳон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!