...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхонтоҳурда 184 дона телефон аппаратини ўғирлаётган шахс қўлга олинди


10:56, 16.11.2017 Жамият
 2 829

Шерзод савдо марказида жойлашган дўконга унинг эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.

Аввалроқ Тошкент вилояти ИИБнинг маълумотларига таянган ҳолда юқоричирчиқлик от ўғрисининг қўлга тушгани, ангренлик уй бекаси эшикни калит танлаш йўли билан очиб, хонадондан гиламлар ва кийим-кечакларни ўғирлагани, оққўрғонлик аёл ўзига тан жароҳати етказиб, ёлғон маълумотлар бериш орқали ички ишлар идоралари ва тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан “лофчилар пайрови” мусобақаси “ўйнагани”ни маълум қилган эдик.
 
Жиноятнинг катта-кичиги бўлмаганидек, у ҳудуд ҳам танламайди... Катта миқдордаги бойликка эга чиқмоқчи бўлган дўкон ўғриси бу сафар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган савдо марказида қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида хабар эълон қилинган.
 
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 13 ноябрь куни тунги соат тахминан 01:00 ларда, муқаддам судланган Нормаматов Шерзод Пирмамат ўғли ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги савдо марказида жойлашган дўконга унинг эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.
 
Шундан сўнг мазкур дўкондан фуқаро Мўминов Комилжон Исматовичга тегишли бўлган жами 184 дона, умумий баҳоси 132.559.000 сўмлик турли русумдаги уяли алоқа телефон аппаратларини ўғирламоқчи бўлган пайтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (хонага ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Хабарда таъкидланишича, жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
 
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида қуйидаги сўровнома эълон қилинган: “Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин”.

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур тумани ИИБ Жиноят Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар