Либослари тобора калталашиб кетаётган Шаҳзода Муҳаммедовани танқид қилганларни актриса ҳасадгўйга чиқарди.
Гап шундаки, аввалари Шаҳзодани миллий матолардан тикилган ёки шарқ аёлларига хос ёпиқроқ либосларда кўриб ўрганган мухлислари унинг очиқ-сочиқ кийимлардаги суратларини ўчириб ташлашини илтимос қилишмоқда. Сўнгги вақтларда либослари пастдан тепага қисқариб бораётган актриса Шаҳзода Муҳаммедова Лола Йўлдошева ёки бошқа санъаткорлардан ўрнак олди чоғи, бу гапларга парво қилаётгани йўқ. Шаҳзоданинг либослари сабаб Instagram орқали уни кузатиб бораётган фойдаланувчилар ўртасида жанжал келиб чиқяпти. Кимдир Шаҳзоданинг ёнини олиб, қандай кийиниш актрисанинг шахсий иши эканини айтса, яна кимдир Шаҳзодадан кўнгли қолганини ёзмоқда.
Биз мухлислар томонидан қолдирилган изоҳларни синчковлик билан кузатдик. Шаҳзода Муҳаммедова танқидларга бирма-бир жавоб қайтармади. Аксинча навбатдаги суратини танқид қилган мухлисларига атади ва уларга қуйидагиларни ёзиб қолдирди.
“Ҳасадгўй инсонлар танқид, ғийбат қилиб роҳатланса, мен ухламай, ишлаб ижод қилиб, гўзаллик яратиб роҳатланаман”.
Қизиқ, Шаҳзодани нима жин урди. У куюнчак, ростини айтадиган мухлисларининг гапига қулоқ солиб, танқидлардан тўғри хулоса чиқариш ўрнига уларни койиб бериши, адолатданми? Актриса кимлиги, қайси касб эгасию бугун дунёда қайси мода ҳукм сураётганидан қатъи назар ўзбек қизи эканини унутмаса ва айни дамда бошқалар ҳам ундан ўрнак олиши мумкинлигини тушунса, мақсадга мувофиқ бўларди.