Шаҳзода Муҳаммедованинг номидан сохта саҳифа очган интернет фойдаланувчиларни актриса огоҳлантирди.
“Ҳурматли еттита Шаҳзода Муҳаммедовалар! Яхшимисизлар, чарчамаяпсизларми?”, - дея мурожаат қилди актриса унинг номидан очилган саҳифа эгаларига. “Менинг номимдан саҳифа очиб одамларни алдаяпсизлар. Мен мега юлдуз бўлмасам, нима қиласизлар мени номимдан сохта саҳифалар очиб? Саҳифамга кириб дўстларим ва мени кузатувчилар билан жанжаллашиб, одамларни алдаманглар, илтимос”, - дейди актриса. Шунингдек, агар бу сохта саҳифалар тез орада ўчириб юборилмаса Муҳаммедова бошқа чора кўришга мажбур бўлишини ҳам маълум қилди. Яқиндагина shok.uz сайтини судга бердим дея аюханнос солган Шаҳзода бу кетишда интернетдагилар билан ҳам судлашмаса бўлгани.