Ғиёсов АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Florentine Gardens Hollywood аренасида рингга кўтарилади.
Шаҳрамнинг айтишига кўра, шу куни унга мексикалик боксчи Даниэль Эчеверрия рақиб бўлади. Мексикалик 26 ёшли боксчи фаолиятини 2012 йилда бошлаган.
Маълумот учун, Эчеверрия проф рингда шу кунгача 24 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут билан). 5 та жангда эса мағлубиятга учраган (2 таси нокаут).
Шаҳрам Ғиёсов эса иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини нокаутга учратган.