Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат органлари таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.
Мажлисда бир қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, давлат органлари таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Қуйида мана шу ўзгаришларга тўхталамиз:
- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилди;
- Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;
- Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат маслаҳатчиси вазифасидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тасдиқланди;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбари Музраф Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Адҳам Рустамович Исломов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.