...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда


15:26, 18.11.2017 Жамият
 2 844

Делегация таркибида борган Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳам бир қатор учрашувларда иштирок этди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганига доир маълумотлар бериб ўтган эдик.
 
Шунингдек, делегация таркибида ушбу давлатга борган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳам бир қатор учрашувларда иштирок этмоқда.  
 
Ташриф давомида генерал-майор Абдусалом Азизов Озарбайжондаги нуфузли Ҳарбий академияга борди ва унинг фаолияти билан танишди.
 
Озарбайжондаги “Apa.az” манбасининг хабарига кўра, ташриф давомида Абдусалом Азизов академиядаги Озарбайжоннинг миллий қаҳрамони Ҳайдар Алиев хотира майдончаси билан танишди. Сўнгра, ўзаро ҳарбий билимлар алмашишга доир ишончли ва манфаатли келишув имзоланишига эришилди. 

Бундан ташқари, делегация вакиллари ушбу ҳарбий академиядаги ўқув қуроллари ва қўлланмалари ҳамда ўқитиш услубини ҳам кўздан кечирдилар.

Эслатиб ўтиш керакки, жорий йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев Озарбайжон Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар