...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Навоийга ташрифидан эксклюзив фоторепортаж


15:47, 29.03.2017 Жамият
 9 397

Маликобод маҳалласининг онахонлари Шавкат Мирзиёев учун сумалак тайёрлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 28 март куни Навоий вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қизилтепа туманидаги “Ванғози агро” фермер хўжалигининг шийпонида Маликобод маҳалласининг онахонлари сумалак тайёрлади. Президент жамиятдаги ислоҳотлар одамлар ҳаётида қандай акс этаётгани, хотин-қизлар турмушини фаровон қилиш, фарзандлар таълим-тарбияси тўғрисида самимий суҳбат қурди.
 
Маликобод маҳалласида яшовчи Жумагул Файзуллаева мамлакатимиздаги ўзгаришлар халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётганини фахр билан таъкидлади.
 
"Одамларнинг қувончи, эртасига ишончи оиласидаги ҳаёт тарзи, турмуш даражасига боғлиқ. Бизга шу ҳам бўлаверади, деган қараш билан яшаш вақти аллақачон ўтди. Уйида даромад топган, фарзандларини ҳам шу руҳда ўстирган оила ўзининг фаровонлигига замин яратади", деди Президент.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида Навоий иссиқлик электр станциясини кенгайтириш лойиҳаси, Кармана туманидаги “Камилла груп” масъулияти чекланган жамиятида Италия технологияси асосида тайёр чарм ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишди, Мустақиллик массивида барпо этилаётган қулай, арзон ва замонавий уй-жойлар, профилактика инспекторлари учун яшаш жойи, давлат идоралари раҳбарлари учун қурилган хизмат уйлари билан танишди.
 
Шунингдек, Қизилтепа туманидаги қишлоқ хўжалиги лойиҳалари бўйича кўрсатмалар берди, Президентнинг Навоийдаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди ва Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди.









Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар