...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифидан эксклюзив фоторепортаж


19:19, 15.05.2017 Жамият
 11 894

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга қилган илк давлат ташрифи якунига етди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир минтақа – бир йўл” Форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрди. Пекин халқаро аэропортида Президент ва унинг турмуш ўртоғи кутиб олинди.
 
Ташрифнинг иккинчи куни аввалида Шавкат Мирзиёевни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига илк давлат ташрифи доирасида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда муҳим келишувларга эришилди, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. Икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди.
 
Шунингдек, Президент Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.
 
13 май куни Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида Хитой Бош вазири Ли Кецян билан учрашди.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ташрифи чоғида мартабали меҳмонлар билан бизнес-ланч устида учрашув ўтказишди.
 
Шавкат Мирзиёев Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди. Президент Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки бошқаруви раиси Ху Сяолянь билан ҳам учрашди.
 
“Бир минтақа – бир йўл” Форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни ХХР Раиси Си Цзиньпин кириш сўзи билан очиб берди.
 
Шавкат Мирзиёев Пекинда “Бир минтақа – бир йўл” форуми доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Эрдўған билан учрашди.
 
15 май куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган Yanqi Lake халқаро конвенция марказида форумга йиғилган мамлакатлар раҳбарлари иштирокида Етакчилар саммити бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу саммитда иштирок этиб, нутқ сўзлади.
 
Мазкур саммитдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди ва ХХР Раиси Си Цзиньпин барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди. Саммит якунида барча президентлар фотосуратга тушишди.
 
Шунинг билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга қилган илк давлат ташрифи якунига етди.





































































Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой Ўзбекистон Бир минтақа – бир йўл Си Цзиньпин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар