Андижонда Президент ташрифига тайёргарлик кўриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Президентнинг ташрифи 1-2 июнь кунларига мўлжалланган. Алоҳида қайд этиш керак, Шавкат Мирзиёев водийга президентликка сайланганидан буён ҳали бормаган эди.
Андижонда Президент ташрифига тайёргарлик кўриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Ташриф давомида вилоятдаги фермер хўжаликлари, енгил-саноат корхоналарида бўлиш, янги бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксар қисмини андижонликлар ташкил қилади. Қолаверса, у ерда яқинда музқаймоқдан оммавий заҳарланиш кузатилди.
Бундан ташқари, сайтимиз орқали Андижон вилоятида оммавий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчилар ва тиббиёт муассасалари ходимларининг мурожаатлари ҳақида ҳам мақола бергандик.