
Куннинг иккинчи ярмида Тожикистон пойтахтида икки давлат президентлари иштирокида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилади.
Тожикистон пойтахти аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон шахсан кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи чоғида 25 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Душанбедаги “Қасри Миллат”да бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, транспорт-коммуникация, сайёҳлик, маданий-гуманитар, минтақалараро ҳамкорлик, виза тартибини соддалаштириш сингари масалалар муҳокама этилади.
Куннинг иккинчи ярмида Тожикистон пойтахтида икки давлат президентлари иштирокида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилади.