...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Рус космик кемасида Ўзбекистон фуқароси фазога учиши мумкин”


17:29, 19.10.2018 Жамият
 4 439

Ўзбекистон ва Россия космосни ўрганиш бўйича келишув тузди.

Яқин келажакда Ўзбекистон фуқароси Россия космик кемасида фазога учиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти билан бўлган музокаралар якунида маълум қилди.
 
“Яқин келажакда рус космик кемасида Ўзбекистон фуқароси учиши мумкинлигини инкор қилмайман”, деган Мирзиёев.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Жиззахдаги Суффа платосида қудратли радиотелескоп қуриш бўйича қўшма лойиҳа имзоланганини қўшимча қилди.
 
“Бугун биз йўл харитасини қабул қилдик”, деган Ўзбекистон раҳбари.
 
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида 20 млрд доллардан ортиқ қийматга эга келишувлар тузилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Шавкат Мирзиёев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар