...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Мақсадимиз — Марказий Осиёни гуллаб-яшнаётган минтақага айлантириш”


11:36, 10.11.2017 Жамият
 1 938

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиёнинг келажаги айнан аҳиллик ва ўзаро ҳамкорликка боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ бугун Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент ўз чиқиши аввалида мазкур нуфузли анжуманга ташриф буюрган барча меҳмонларни қутлади.
 
Давлат раҳбари Марказий Осиёнинг бой маданияти ва тарихи, асрлар давомида аҳил қўшничилик анъаналари шаклланганлиги ҳақида гапираркан, минтақа Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги ўзига хос кўприк эканлигини алоҳида эътироф этди.
 
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёнинг келажаги айнан аҳиллик ва ўзаро ҳамкорликка боғлиқ эканлигини таъкидлади.
 
“Мақсадимиз — Марказий Осиёни гуллаб-яшнаётган минтақага айлантириш. Бугун имзоланган Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома бир-бирига қўшни бўлган уч мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстликни янада мустаҳкамлайди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги конференция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар