...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Халқ рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратамиз”


18:58, 01.06.2018 Жамият
 3 923

Президент Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумки, мамлакатимизда “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоқ жойлар тартибга келтирилмоқда. Энди шаҳарлар учун “Обод маҳалла” дастури ишлаб чиқилмоқда.


 
Хирмонтепа маҳалласи тажриба тариқасида ушбу концепция асосида обод қилинди. Ҳудудда жойлашган 24 та кўп қаватли уй таъмирланди. Маҳалла идораси ходимлари, профилактика инспекторлари учун бино, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморларга ёрдам берилмоқда.
 
Президент мазкур маҳалла фаоллари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ва болалар билан суҳбатлашди.
 
“Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсади ҳисобланади. Биз шу тарзда ҳамма маҳаллаларни бирма-бир обод қиламиз. Халқимиз рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратамиз”, деди Шавкат Мирзиёев
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хирмонтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар