...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Даромад ошади”


21:05, 02.05.2018 Жамият
 5 729

Президент Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалиги даласида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги “Беш сада” фермер хўжалиги даласида бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатда пахтани қўшқатор тарзда экишнинг самараси, кластер усулининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
 
Кластердан энг катта мақсад – сифат ва даромад. Пахта етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади, даромад ошади, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ёшларни малакали кадрлар қилиб вояга етказиш, одамларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар